Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутдаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази фаолиятини янги бинода бошлади

Ургут туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази учун “СамУрСохтмон сервис” ХК қурувчилари томонидан 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига янги бино барпо этилди. Тумандаги 102 та маҳалладаги 263400 нафар фуқароларга хизмат кўрсатувчи мазкур марказ янги биноси барча турдаги техник воситалар, офис мебель жиҳозлари билан таъминланди.

Шунингдек, марказда фуқароларга янада қулай шароитлар яратиш мақсадида кутиш зали, кутиш жойларида совуткичлар ва телевизорлар ўрнатилди ҳамда юмшоқ мебеллар билан жиҳозланди.