Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутдаги мактабда директор ўринбосари 11-синф ўқувчиларининг сочини мажбурлаб олган ва уларга жароҳат етказган

Upl.uz таҳририятига Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 47-умумтаълим мактаби директори ўринбосари Шуҳрат Очиловдан жабр кўрганларнинг сурати келиб тушди.

Маълум бўлишича, директор ўринбосари ўқувчилар билан қўпол муносабатда бўлган. 11-синф ўқувчиларининг сочини қайчи билан мажбурлаб олиб ташлаган. Унинг қўполлиги оқибатида ўқувчилар жароҳатланган.

Жабрланувчиларга кўра, мактаб раҳбарияти ва Ургут тумани халқ таълими бўлими раҳбари Ғайрат Абдиев ишни бости-бости қилмоқчи бўлган.

Upl.uz мухбири воқеа юзасидан расмий изоҳ олиш учун Ғ.Абдиев билан боғлана олмаётганини маълум қилган.

Манбанинг таъкидлашича, Ургут туманидаги мактабларда аввалдан шундай кўнгилсиз ҳолатлар учраб туради.