Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Ургутдаги “мўъжиза”

Ушбу сурат уч кун олдин Ургут туман тиббиёт бирлашмаси ҳовлисида туширилган. Ушбу сув минорасидан оқаётган сув, музлаб ана шундай “мўъжиза” ҳосил қилган. Балки шу сабабли бирлашма мутасаддилар бу “гўзал”ликдан кўпчилик баҳраманд бўлиши учун сувни тўхтатиш чорасини кўрмаётган кўринади. Лекин бу минорадан дақиқасига беш литрдан ичимлик суви исроф бўлса, соатига 300, суткасига 7200 литр сув исроф бўляпти. Ҳафтасига 50400 литр. Айтишларича, бу ҳолат ойлаб давом этяпти.