Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутдаги йўл белгиси “юрак расми”дан тозаланди

Бугун Zarnews.uz телеграм каналида “Ургут туманидаги Деҳқонобод бозори ва ''Ихлоси зиё'' жоме масжиди ўртасидаги кўча четига ўрнатилган мана бу йўл белгиси нимани англатади?” мазмунида танқидий фотолавҳа эълон қилинди.

Мазкур масала вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Аниқланишича, Ургут туманидаги Деҳқонобод бозори олдидаги Маҳдуми Аъзам кўчасида ўрнатилган йўл белгиси устига фуқаролар томонидан қизил рангдаги бўёқ билан юрак шаклдаги расм чизилган.

Ҳолат туман ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан бартараф этилиб, йўл белгиси тозаланди.

Шу ўринда, фуқароларимиздан йўл белгиларига ҳурмат нуқтаи назаридан муносабатда бўлишларини сўраймиз. Ушбу йўл белгилари ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Самарқанд вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.