Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уруш қатнашчиларига қаерда, қанча мукофот пули тўланаяпти?

Маълумки, МДҲ давлатларида ҳар йили 9 май арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бир марталик пул мукофоти тўланади.

Бу йил Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7.500.000 сўмдан бир марталик мукофот пули тўланди.

Хўш, бошқа мамлакатларда уларга қанча мукофот пули беришяпти?

Маълум бўлишича, МДҲ мамлакатлари орасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига энг катта мукофот пулини қўшнимиз Қозоғистон тўлаяпти.

Энг кам мукофот пулини эса яна бир қўшнимиз Туркманистон тўламоқда.

  1. Қозоғистон 1366 доллар.
  2. Ўзбекистон 888 доллар (7.5 миллион сўм).
  3. Беларусь 705 доллар.
  4. Озарбайжон 587 доллар.
  5. Молдова 558 доллар.
  6. Қирғизистон 215 доллар.
  7. Тожикистон 159 доллар (1500 сомони).
  8. Россия 153 доллар доллар (10.000 рубль).
  9. Украина 20 доллар.
  10. Туркманистон 11 доллар.

Арманистон ҳақида маълумотлар топилмади, деб ёзмоқда Zarnews.uz мухбири.