Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Uzbekistan Airways" Дубайга парвозлар сонини оширмоқда

2020 йил 1 декабрдан бошлаб Дубайга қатновлар ҳафтасига 5 маротаба амалга оширилади: душанба, чоршанба, пайшанба, жума ва якшанба.
Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий https://www.uzairways.com/uz/p...; веб-сайтида танишишингиз мумкин.

Мазкур қатновларга авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, «Uzbekistan Airways» АЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки Ўзбекистон Республикасидаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин, деб хабар беради «Uzbekistan Airways» матбуот хизмати.