Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“+” ва “–“ белгилари олти асрдан буён амалиётда

+ (плюс) ва – (минус) белгилари XV асрда ёзилган Ян Видман асарларида учрайди. Кўпайтиришнинг нуқта кўринишида белгиланиши XVII асрда, “%” белгиси эса XIX аср ўрталарида киритилган.

Самарқанд шаҳар 55-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган математик кечада ўқувчилар томонидан мана шундай ажойиб маълумотлар берилди. Болалар математика кундалик турмушда ҳар соҳада кераклиги, уни астойдил ўрганиш лозимлигини саҳна кўринишлари орқали намойиш этди. 

Гулнора ҲАЙДАРОВА,

мактаб ўқитувчиси.