Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун

Ургут туманидаги “Чор чинор” болалар оромгоҳида шу шиор остида барча туман ва шаҳарлардаги “Камалак” болалар ташкилоти сардорларининг XVIII анъанавий анжумани бўлиб ўтди.

Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган тадбирда ёшларга соҳа мутахассислари томонидан уларни лидерликка тайёрлаш, сардорнинг вазифалари, тенгдош тенгдошга тамойили асосида фаолият олиб бориш каби қатор масалалар бўйича тушунча берилди.

Анжуман қатнашчилари иштирокида икки кунлик тадбирда викторина ўйинлар ва спорт мусобақалари ташкил қилиниб, концерт дастурлари намойиш этилди.

Шаҳноза Холиқова.