Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ватан ҳимоячилари куни арафасида «Techno Discovery» фестиваллари ўтказилади

Самарқанд шаҳри маркази ва айрим таълим муассасаларида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг модернизация қилинган намуналари намойиш этиладиган ушбу фестивални ўтказиш ҳақида вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда айтилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар «Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!» шиори остида ўтказилади.

Тадбирлар давомида аҳоли ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик ғоялари тарғиб этилади, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳақида кўрсатув ва мақолалар эълон қилинади, ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги иншо, сурат, шеър каби ижодий танловлар ва спорт мусобақалари, жумладан, «Мен албатта, ҳарбий бўламан!» танлови, «Мен ҳам Ватанимга хизмат қиламан!» мавзусидаги эстафеталар, ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик гуруҳларининг концерт дастурлари ва чиқишлари ўтказилади.