Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Велосипед – оммабоп ва ҳаммабоп транспорт!

Велосипедни автомобилдан анча қулай эканлигини билдирувчи 15 та сабабни биласизми? Ҳа, дейсизми? Унда бу маслаҳатларимиз «икки оёқли» ҳаракатланиш воситаси билан янада яқинроқ танишиб олишингизда қўл келади.

1. Велосипед ҳайдовчисини бензин танқислиги муаммоси умуман безовта қилмайди.
2. Велосипедчини тирбандлик билан қўрқитиб бўлмайди. Иложсиз қолган ҳолларда уни йўлакда етаклаб юриш ҳам мумкин.
3. Ҳатто дабдаласи чиқиб кетганда ҳам портламайди, ҳам ёнмайди.
4. Бузуқ велосипедни ғилдираги, педали ва занжири бўлса бўлди, жойидан жилдириш мумкин. Фақат педални қаттиқроқ айлантирсангиз бўлди.
5. Ҳайдовчи велосипед ғилдиракларининг дами чиқиб кетган бўлса, домкрат излашга ҳожат йўқ.
6. Ҳали бирорта велосипед ҳайдовчи унинг «машинаси» узоқ вақт бузилиб қолганидан жаҳли чиқмаган.

7. Велосипедни таъмирлаш ҳеч қачон узоқ вақт олмайди.
8. Велосипед эгалари учун парковка муаммо эмас. Уни сақлаш учун доим жой топилади.
9. Уни ҳоҳлаган жойга қўйиш мумкин.
10. Велосипед автомобил тирбандликларида «тиқилиб» қолмайди.
11. Велосипед ҳайдовчи у билан ҳоҳлаган жойдан юриш мумкин. Ҳоҳ у пиёдалар йўлаги, ҳоҳ ер ости ва темир йўлдан ўтиш йўллари бўлсин фарқи йўқ. Бир ҳаракат билан пиёдага айланиб етаклаб кетиши мумкин.

12. Велосипед эгасига ҳайдовчилик гувоҳномаси шарт эмас.
13. Велосипед ҳайдовчилар йўл-йўлакай бир-бири билан суҳбатлашиб кетишлари мумкин.
14. Уни ёшидан қатъий назар барча ҳайдашни уддалайди.
15. Энг муҳими, велосипед ҳеч қачон ҳавони ифлос қилмайди.
Хуллас, сизга тавсиямиз, велосипед сотиб олинг, у ҳам соғлигингиз учун, ҳам чўнтагингиз учун фойдали.

Дил МУРОД тайёрлади.