Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вертолётлардан дезинфекция учун дори сепилиши ҳақидаги хабар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда вертолётлар орқали дезинфекция қилиниши ҳақидаги хабарлар тарқалди.

«Бугун 23:00 ва тонгги 5:00 гача вертолётлар дезинфекция учун дори сепади. Дераза ва балконлар ёпиқ бўлиши лозим ва 23:00 дан сўнг кўчаларда юриш мумкин эмас. Ҳарбий қисмдан хабар беришди».

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ёшлар иттифоқи ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган @koronavirusinfouz канали юқоридаги хабарни рад этди. Бу маълумот ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўз навбатида, ёлғон хабар тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлиги эслатиб ўтилган.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 миллион 600 минг сўмдан 89 миллион 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 миллион 900 минг сўмдан 89 миллион 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.