Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи ишсиз фуқаролар билан учрашди

Самарқанд вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи И.Жабборов аҳоли тилида “мардикор бозор” деб аталувчи Самарқанд, Паст Дарғом ва Ургут туманларидаги бир марталик иш қидириб чиқувчи шахслар тўпланадиган манзилларда бўлиб, аҳоли билан учрашди.

Учрашувда кунлик иш излаб чиқадиган фуқароларнинг муаммолари тингланди. Фуқароларнинг аксарияти Россия, Қозоғистон давлатларида ишлаган, пандемия сабабли кета олмаганлар бўлиб, уларга туман бандликка кўмаклашиш маркази орқали ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида маълумот берилди ва уларнинг рўйхати шакллантирилди.

Ишсиз фуқаролар иссиқхона қуриб берилиши, хорижга чиқишга кўмаклашиш ва касб-ҳунар марказида ўқиш истагини билдиришди.  

Рўйхатга олинган фуқароларнинг доимий бандлигини таъминлаш, субсидиялар ажратиш ва касб-ҳунарга эга бўлмаганларни ҳунарга ўргатиш бўйича тегишли  масъулларга топшириқлар берилди ва аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Самарқанд вилоят бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати.