Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов оммавий сайёр қабуллар ўтказади (Видео)

26 март куни соат 09.00 дан Ургут туман иқтисодиёт коллежи биносида;

27 март куни соат 10.00 дан Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси Алишер Навоий кўчасида жойлашган туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт залида;

30 март куни соат 10:00 дан Қўшработ туман марказидаги Қўралос маҳалласида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт залида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг оммавий сайёр қабуллари бошланади.

Мурожаатларга тезкор ечим топиш мақсадида вилоят сектор раҳбарлари, бошқарма ва идора бошлиқлари иштирок этишади.

Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.