Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Вилоят ҳокими Паст Дарғомда сайёр қабул ўтказади

Вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг навбатдаги сайёр қабули 13 февраль соат 09.00 дан бошлаб Паст Дарғом туман ҳокимлигида ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сайёр қабул жараёнида вилоят ҳокимига фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларга тезкор ечим топиш мақсадида 100 дан ортиқ вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳам туманга боради.  Билдирилган ҳар бир мурожаат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинади.

Шу пайтгача вилоят ҳокимининг Самарқанд шаҳри, Булунғур ва Пахтачи туманларида ўтказилган сайёр қабулларида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг 87-90 фоизи ижобий ҳал этилган.