Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг ота-оналарга мурожаати

Бугун ота-оналарга айтмоқчиман: мактабга боринг, дарсига киринг, фарзандингиз қандай ўқиётганига қизиқинг. Ўқитувчидан улар тўғрисида сўраб туринг. Ўғил-қизларингизни кунлик, иложи бўлса, бир дақиқа ҳам назорациз қолдирманг. Талабчанликни янада кучайтиринг. Айбни фақат ўқитувчидан ахтармасдан, ўзингиздан, фарзандингиздан ҳам ахтаринг. Шунда тўғри бўлади.

Албатта, ўқитувчидан биз ҳам сўраймиз!