Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят раҳбарига билдирилган мурожаатларнинг 51 фоизи ҳал этилди

Вилоят ҳокими Э.Турдимов жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Паст Дарғом, Нарпай ҳамда Пайариқ туманларида “Сайёр қабул” ўтказганди.

Ушбу қабуллар натижалари бўйича вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотларга қараганда, юридик ва жисмоний шахслар томонидан билдирилган 1108 мурожаатнинг 563 таси ижобий ҳал этилган. 352 нафар мурожаатчига тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилган, 63 та ариза қонунга зид бўлгани боис рад этилган. Қолган 132 масалага ечим изланмоқда.

Сайёр қабуллардаги мурожаатларнинг 99 тасини уй-жой, 90 тасини электр таъминоти, 85 тасини кредит, 82 тасини йўл, 37 тасини газ таъминоти ҳамда ишсизлик масалалари ташкил этган.