Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Иштихонда сайёр қабул ўтказади

Жорий йил 16 февраль куни Иштихон тумани Боғихон маҳалласида жойлашган Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиязов сайёр қабул ўтказади.

Унда сиз тиббиёт соҳасидаги муаммо ва камчиликларга оид савол ёки таклифларингизни билдиришингиз мумкин. Ҳар бир мурожаатга бошқарма бошлиғи ва мутасадди раҳбарлар томонидан атрофлича жавоб берилади.

 Сайёр қабул соат 11:00 да бошланади.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.