Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоятлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқандда қайд этилди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг демографик ҳолатининг ҳозирги ҳолати бўйича маълумот берди.

“Республиканинг доимий аҳолиси сони 33 ярим миллиондан ортган. Ўзбекистон аҳолиси 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра 33 523,6 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 фоизга ўсди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16 939,6 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони 16 584,0 минг кишини ташкил этди”, - дейилади хабарда.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлил қилинганда, 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида бўлиб, республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 фоизни, Фарғона вилоятида 11,1 фоизни, Қашқадарё вилоятида 9,7 фоизни Андижон вилоятида 9,2 фоизни ташкил этган.