Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоятнинг чакана савдо айланмаси 2 триллиондан ошди

Вилоят бўйича жорий йилнинг январь-март ойларида чакана савдо айланмаси 2 триллион 646 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,7 фоизга ўсди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг чакана товар айланмаси ҳажми 2 триллион 328 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 103,9 фоизни ташкил қилди. Вилоят бўйича ушбу секторнинг чакана товар айланмасидаги улуши 88,0 фоизга етди.

Аҳоли жон бошига чакана савдо кўрсаткичи 695,2 минг. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,3 фоизга кўпайган.