Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вояга етмаган болалар хусусий мулк эгаси бўла оладими?

Вояга етмаган болаларнинг ҳадя, мерос тариқасида олган мол-мулки, шунингдек, шахсий меҳнати ва тадбиркорлик фаолияти натижасида орттирган мол-мулки уларнинг хусусий мулки ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилаяпти.

Вояга етмаганларнинг тадбиркорлик фаолиятига қўшган маблағи ва ундан орттирган даромади, агар бола билан ота-она ёки оиланинг бошқа аъзолари ўртасида бошқача тартибни белгиловчи шартнома бўлмаса, вояга етмаганларнинг хусусий мулки ҳисобланади.

Вояга етмаганларнинг шахсий фойдаланишидаги буюмлари (кийим-кечак, пойабзал, ишлаб чиқариш қуроллари, ўқув анжомлари ва бошқалар) уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.