Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Халқ демократик партияси жамоатчилик қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг 75 фоизини ижобий ҳал қилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида партия вилоят кенгашининг 2018 йилги фаолияти танқидий-таҳлил қилинди.

Таъкидландики, маҳаллий кенгашларда 17 та жамоатчилик қабулхоналари ташкил этилган бўлиб, ушбу қабулхоналарга коммунал соҳага оид, ер олиш, иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш каби масалалар юзасидан 1038 та мурожаат келиб тушган. Бугунги кунда бу мурожаатларнинг 813 таси ёки 75 фоизи ижобий ҳал қилинган. Партия депутатлик гуруҳлари томонидан 573 та ҳамда 255 та депутатлик сўровлари давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига юборилган. Бу 2017 йилга нисбатан 44 фоизга ошган. Сўровларнинг 47 фоизи ўз ечимини топган бўлса-да, ушбу кўрсаткичларни қониқарли деб бўлмайди.

Йиғилишда партия сайловолди дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқиб, партия ташкилоти ва депутатлик бирлашмаларининг долзарб вазифалари белгилаб олинди.

Б.ХОНКЕЛДИЕВ.