Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Билимлар беллашувида кимлар ғолиб бўлди?

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида ўтказилган "Билимлар фестивали"да "Билимлар беллашуви"нинг шаҳар ва туман босқичида ғолиб бўлган 399 нафар 7 ва 8-синф ўқувчилари тақдирланди.

Маросимда ўқувчиларнинг ота-оналари ва устоз-мураббийлари ҳам таклиф этилди. Тадбир аввалида ёшларга Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ҳақида тушунча берилди.

Умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари томонидан концерт дастурлари ва саҳна кўринишлари намойиш этилиб, қизиқарли векторина ўйинлари ташкил қилинди. 

Ўз тенгдошларини "Билимлар беллашуви"нинг икки босқичида ортда қолдириб келган йигит-қизларга халқ таълими бошқармасининг сертификат ва китоблари топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.