Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хавфли рецидивист ўғрилик қилгани учун озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъати биринчи босқич судининг ҳукмини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топди.

Хуллас, жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судининг 2019 йил 10 апрелдаги ҳукмига асосан Баҳодир Жовлиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  127-моддаси 3-қисми ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Аниқланишича, у 2019 йил 21 январь куни соат 18:00 ларда Самарқанд тумани, Янгиобод маҳалласида яшовчи қўшнисининг уйига девордан ошиб тушиб, даҳлизда жавон ичидаги қутида турган 13 миллион 155 минг сўмлик тақинчоқларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Баҳодир бу жиноятига 2011 йилда туғилган, вояга етмаган Мансур Эшматовни ҳам қасддан жалб қилган.

Қайд этиш ўринлики, жиноят иши биринчи инстанцияда тўғри малакаланган ва шунга мос жазо тури, меъёри белгиланган. Негаки, Б.Жовлиевга муқаддам жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг 2018 йил 2 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан ЖКнинг 62-моддасига асосан ҳар ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 8 ой 3 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Бироқ Баҳодир илгари ҳам судланганлигидан тегишли хулоса чиқармай яна эгри йўлга қадам қўйган.

Унинг навбатдаги «делоси» апелляция инстанциясида қайта кўрилиб, қуйи суднинг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

Ғ.НЕГМАТОВ,

жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг судьяси.