Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хайрли тонг, азизлар!

Кейинги икки йилда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан иқтисодий ва сиёсий алоқалари тобора кенгайиб бормоқда. Юртимиздаги инвестицион қулайликлар бугун хорижлик тадбиркорлар, дунё сайёҳлари эътиборини тортмоқда. Бу борада Самарқанд шаҳри олдинги ўринларда турибди. Шунга кўра, дунё халқлари орасида ўзбек тилини ўрганишга эҳтиёж ва эътибор ҳам ортиши табиий. Япония, Хитой, Корея ёшларининг ўзбек тилига бўлган қизиқиши кучли. Улар соф ўзбек тилида нутқ тузиш имкониятига эга.

Гарчи АҚШ ва Европа ёшлари, славян халқлари вакиллари ўзбек тилига хос бўлган специфик товушларни тўлиқ ва тўғри талаффуз қила олмаса-да, уларда ҳам ўзбек тилини ўрганишга эҳтиёж ортмоқда. Улар Ўзбекистонга келиб таълим олишлари ҳам мумкин. Бунинг учун Ӯзбекистонда олий таълимни ривожлантириш керак. Шунингдек, 10 дан ортиқ – АҚШ, Корея, Хитой, Япония, Туркия, Украина, Россия, Озарбайжон каби хорижий университетларда ўзбек тили фан сифатида Шарқ тиллари кафедрасидаги фанлар сирасида ўқитилади. Ўзбек олимлари бу таълим масканлари билан ҳамкорлик қилиб, ўзбек тили бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларни ёзишни бошлашлари керак.

Азамат АКБАРОВ,

Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори, амалий тилшунослик фани доктори (Самарқандда туғилган).