Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хеопс пирамидаси катталигидаги астероид Ерга яқинлашмоқда

Ҳажми жиҳатидан Хеопс номи билан ҳам машҳур Гиза  пирамидасидан ўтадиган  хавфли астероид август охирида Ерга яқинлашади. Бу ҳақда NASA берган маълумотлар гувоҳлик бермоқда, деб ёзади РИА Новости.

2019 OU1 астероидининг диаметри 160 метрни ташкил қилади, Мисрнинг энг машҳур пирамидасидан 20 метр катта.  28 август куни 2019 OU1 Ерга Венера сайёрасидан 40 марта яқинроқ келади. Астероид миллион километр масофада сайёрамиз билан кесишади.

Олдинроқ (ЕКА) Европа космик агентлиги Ер учун потенциал хавфли фазовий жисмлар рўйхатини янгилаган эди. Сана муддати бўйича энг яқини 2006QV89 астероидининг Ер билан фаразий тўқнашуви ҳисобланади. Агентлик ходимларининг ҳисобига кўра, бу воқеа шу йилнинг 9 сентябрь куни содир бўлиши мумкин. Юқорида кўрсатилган воқеани содир бўлиш эҳтимоли - етти мингтадан бирга тенг. Айни вақтда астероид Ердан тахминан 6.7 миллион километр узоқликда жойлашган.

Потенциал хавфли жисмлар рўйхатига 2010RF12 астероиди етакчилик қилмоқда. Мутахассисларнинг тахмин қилишларича, жисмнинг Ер билан хавфли яқинлашуви 2095 йил содир бўлиши мумкин. Тўқнашув эҳтимоли -  16 дан 1 га тенг.