Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой ва Мўғулистонда қора ўлат (вабо) ҳолатлари қайд этилди

Хитой шимолида жойлашган ички Мўғулистон автоном ҳудудида яшовчи молбоқарда қора ўлат хасталиги аниқланди. Бу ҳақда “Синцзинбао” нашри Баян-Нур шаҳри соғлиқни сақлаш қўмитаси берган маълумотга таяниб хабар берди.

“Айни вақтда бемор алоҳидаланиб, даволанишга жойлаштирилди. Унинг саломатлиги қониқарли баҳоланмоқда”, дея аниқлик киритилган қўмита хабарида.

Бироқ Баян-Нур шаҳридан қора ўлатга ўхшаш касаллик қайд этилаётганлиги тўғрисида хабарлар келиб турибди. Айни вақтда Баян-Нур шаҳрида учинчи даражали биологик хавф эълон қилинган. 

Бундан ташқари, Мўғулистон ҳудудида ҳам дастлаб икки кишида, сўнг яна бир кишида касаллик аниқланганлиги тўғрисида хабар қилинди. Мўғулистон ҳукумати барча зарурий чораларни кўрган ва касалланганларни карантинга олган.

XIX асрнинг сўнггига қадар қора ўлатдан вафот этганлар касалланганларнинг 95 фоизини ташкил этган. Бугунги кунга келиб ушбу касаллик антибиотиклар ёрдамида нисбатан осон даволанади.