Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми 200 миллиард долларга етади

Россия ва Хитой ўртасидаги савдо ҳажми яқин йилларда 200 млрд долларга етказилади. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлигига берган интервьюсида Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин маълум қилган.

"Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари яқин бир неча йил ичида янги босқичга чиқади ва савдо ҳажми 200 млрд долларга кўтарилади. Яқинда Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Россияга амалга оширган давлат ташрифи доирасида ўзаро ҳамкорлик доирасида кўплаб келишувларга эришдик. Ўша келишувлар амалга ошса вазият тамоман бошқача бўлади.

Россия Божхона Бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, 2018 йилда Россия ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 27.1 фоизга ошиб, жами 107 млрд долларни ташкил этди. Бунда Россия экспорти 59.8 млрд долларни ташкил этган бўлса, Хитой экспорти 47.97 млрд долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, дунё давлатлари орасида Хитойнинг энг йирик савдо ҳамкори АҚШ ҳисобланади. Бир неча йилдан бери бу икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми қарийб 500 млрд долларни ташкил этмоқда. Шундан Хитойнинг АҚШга экспорт ҳажми 350 млрд доллар атрофида бўлаяпти.