Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойга кучли торнадо талофат етказди

Хитой шимолига қудратли торнадо талофат етказди, оқибатда ўнлаб одамлар жабрланди. Бу ҳақда “Синхуа” давлат ахборот агентлиги маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, табиий офат, сайёҳлар орасида машҳур бўлган Далайнор кўлида (Ички Мўғулистон) содир бўлган. Торнадо ўрнатилган юзлаб чодирларни учириб кетган. 33 киши жароҳатланган, уларнинг учтасининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.
Воқеа тасвирланган видео лавҳа New York Post газетаси сайтига жойлаштирилди.