Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойлик ишбилармонлар Самарқандда

ХХРнинг хорижий корхоналарни ривожлантириш бўйича Хитой ассоциацияси (СODA) бош котиби Хэ Чжэньвэй бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.

Ташриф давомида қатор ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кўзда тутилган. Айни пайтда Ёшлар марказида делегация аъзолари вилоятимизда инвестиция лойиҳаларининг имкониятлари ва истиқболлари мавзусидаги тақдимот намойишида иштирок этмоқда.

 

Куннинг иккинчи ярмида ХХРнинг хорижий корхоналарни ривожлантириш бўйича Хитой ассоциацияси (СODA) бош котиби Хэ Чжэньвэй ва вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг учрашуви режалаштирилган.

Шунингдек, меҳмонлар “Агромир” компанияси, “Sam Antep Gilam” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишади. Дастурда тарихий обидаларга ҳам ташриф белгиланган.

Алишер ИСРОИЛОВ.