Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойнинг дунёга машҳур Huawei компанияси АҚШнинг қаҳрига учрамоқда

АҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг дунёга машҳур Huawei компаниясига қарши санкция қўллаш ва бу компанияга тегишли кишиларни қора рўйхатга киритиш ҳақида қарор қабул қилиш арафасида. Бу ҳақда Савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қарор лойиҳаси аллақачон тайёр бўлган, дейилади хабарда.

АҚШ савдо вазирлигининг бундай қарорга келишига сабаб, вазирлик Huawei компаниясини АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солаяпти деб ҳисобламоқда.

"АҚШ Савдо вазирлигининг Саноат ва хавфсизлик масалалари бўйича  бюроси Хитойнинг Huawei Technologies Co. Ltd. компаниясига қарши иқтисодий санкция қўллаш ва ўша санкцияга мувофиқ ушбу компаниянинг юқори лавозимли кўплаб хизматчиларини қора рўйхатга киритиш лойиҳасини тайёрлаб, уни тасдиқлаш учун тегишли ташкилотларга юборди" дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз: Хитойнинг Huawei Technologies Co. Ltd. компанияси бугунги кунда ахборот технологиялари бўйича дунёнинг кўзга кўринган компанияларидан бири ҳисобланади. Унинг таркибида бугун дунё бўйлаб 200 мингга яқин одам ишлайди.