Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним Самарқанд давлат университети фахрий профессори бўлди

Шу йилнинг 12 март куни Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним Самарқанд давлат университига ташриф буюрди. Ташриф давомида университет профессор-ўқитувчилари ва олимлар билан учрашув ташкил этилди. Университет ректори Р.Холмуродов ва элчи хоним ўртасида Хитойнинг бир қатор университетлари билан таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича тузилган дастурлар таҳлил қилинди.

Цзян Янь хоним СамДУ талаба ёшларига Хитой университетларида таҳсил олиш учун 2 та ўрин ажратилишини, шунингдек, келгуси ўқув йили бошида СамДУда фаолият кўрсатиш учун икки нафар хитой тили ўқитувчиси келишини маълум қилди.

Ташриф якунида Цзян Янь хонимга СамДУнинг фахрий профессори дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.

СамДУ халқаро ҳамкорлик ва матбуот бўлими.