Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хоразмлик ёш курашчилар Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди

Самарқанд шаҳрида ўтказилган эркин кураш бўйича “Ўзбекистон кубоги” жамоавий беллашувида республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳридан келган 200 нафардан ортиқ курашчилар беллашди.

Мусобақа якунда хоразмликлар биринчи, бухоролик курашчилар иккинчи ва Самарқанд вилояти ёш полвонлар жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.