Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан хорижий валюталарни яширин йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона постидан қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро К.М. «қизил» йўлакдан ҳаракатланар экан, божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.

Натижада фуқаронинг юклари орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 550 АҚШ доллари, 82 200 қозоқ тенгеси, 10 000 Россия рубли ва 80 Евро борлиги аниқланди.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.