Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Яллама” чегара-божхона пости орқали юк автотранспортларидан таъмагирлик қилиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жорий йилнинг 5 август куни Давлат божхона қўмитаси Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара-божхона постига туташ ҳудудда ўтказилган тезкор тадбир давомида жисмоний шахслар ва божхона ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фаолияти фош қилинди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Жиноий гуруҳ аъзолари юк автотранспорт воситаларини мазкур пост орқали навбатсиз ва тезлаштирган ҳолда ўтказишни ваъда қилиб, автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва тадбиркорлардан таъмагирлик йўли билан пора олиб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.