Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яна бир рашк ортидан қотиллик рўй берди

20.05.2019 йил соат 02:30 ларда Ғиждувон тумани, Шўрча маҳалласида яшовчи фуқаро Б.М. (1991 йилда туғилган) ўзи яшаб келаётган уйда турмуш ўртоғи З.С.ни (1994 йилда туғилган) рашк оқибатида ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида унинг бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Б.М. тегишли процессуал тартибда ушланган.