Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги агентлик нима билан шуғулланади?

Ҳукумат қарори (252-сон, 26.03.2019 й.) билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги тўғрисидаги низомга кўра мазкур Агентликнинг асосий вазифаси кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар такомиллаштирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Агентлик тузилмаси таркибига қуйидагилар киради

- ҳудудий тиббий-ижтимоий хизматлар бўлинмалари, туман шўъбалари;

- уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;

- ногиронлиги бўлганлар ва кексалар учун “Мурувват” ва “Саховат” интернат-уйлари;

- ногиронлиги бўлганлар ва кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика санаторийлари;

- ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари;

- Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

- Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази.

Шунингдек, мазкур низом билан Агентликнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳам белгилаб берилди.