Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги туристик йўналишлар бўйлаб инфо-тур ташкил этилди

Вилоят ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаменти томонидан вилоятда фаолият олиб бораётган 30 дан ортиқ туристик компаниялар учун инфо-тур ташкил этилди.

Самарқанд вилоятининг ҳамда туристик компанияларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур инфо-турда иштирокчиларга “Шероз қалъа” археология ёдгорлиги, “Сой” ресторани ва экопарки, “Зарафшон” миллий боғи ҳамда “Боғизоғон” вино заводи каби янги йўналишлар таништириб ўтилди.

Инфо-тур иштирокчилари янги туристик йўналишлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиб, мавжуд шарт-шароитлар билан танишишди.

Иштирокчилар ушбу инфо-турда тақдим этилган янги йўналишлар келгусида Самарқанд вилоятининг туристик салоҳиятини янада оширишига ҳамда туристларнинг вилоятимизда бўлиш муддатларини камида 3 суткага етказилишига замин яратишини билдиришди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.