Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги йил базмларидан сўнг тикланиш хусусида диетолог маслаҳати

Тиббиёт фанлари номзоди, диетолог, Санкт-Петербург давлат университети тиббиёт факультети доценти Андрей Бобровский «Спутник» радиосига берган интервьюсида Янги йил зиёфатларидан кейин организмнинг тиклаш усулини айтди.

Унинг сўзларига кўра, саломатликни сув яхши тиклайди. Бунда эрувчан витамин ва минераллар етишмаслигини тўлдирувчи ичимликлар ҳам самаралидир. Шунингдек, янги сиқилган шарбатлар яхши. Аммо бунда ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ чекловларни ҳисобга олиш керак. Яна минерал сув ҳам организмдаги токсин ва ёғларни ювиб чиқаришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, кефир, айрон ва бошқа ачитқили сут маҳсулотлари ёрдам беради. Мутахассиснинг таъкидлашича, тетикланишга меъёрдан чиқмаган ҳолда кофеин ҳам ёрдам беради. Бодровский анъанавий «рассол» (маринадланган бодринг суви) оч-наҳорга ичишни тавсия қилмайди.

Аввалроқ россиялик диетолог-врач янги йил базмларида ортиқча вазн қўшмаслик учун спиртли ичимлик ва майонезли салатларни назорат қилишни маслаҳат берди.