Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги йилга қадар Истанбулга авиачипталар гуруҳ тарифи бўйича сотилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Истанбул йўналишлари учун авиачипталар гуруҳ тарифи бўйича сотилишини маълум қилди.

11 декабрдан 31 декабрга қадар “Тошкент-Истанбул” ва “Самарқанд-Истанбул” йўналишлари учун авиачипталар гуруҳ тарифи бўйича сотилади.

Ушбу тарифда олиб ўтиладиган юк меъёри 45 килограмгача оширилган. Мазкур тарифдан йўналиш бўйича бориш-қайтишни режалаштираётган икки ва ундан ортиқ кишилардан ташкил топган гуруҳ фойдаланиши мумкин.