Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янгича ёндашув керак

Яқингача анъанавий таълим тизимида қўлланилиб келинаётган  бу йўналиш бугун маънан эскирди.
Янги – замонавий таълим технологияси атамаси пайдо бўлди. Бунда кафолатланган ўқув мақсадларига эришиш жараёни олдиндан лойиҳалаштирилади ва машғулотлар шу асосида амалга оширилади. Бу эса юзакилик эмас, балки режалаштирилган натижани амалга ошириш имконини берувчи фаол, кўрсатмали тизимларда ўз ифодасини топади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ҳам ана шундай технологик ёндашув, аввало, фанлараро бир-бирига боғлиқликни таъминлаш, тингловчиларни ортиқча қийинчиликлардан озод этиш, вақтдан унумли фойдаланиш, улар орасида ташаббускорлик муҳитини юзага келтириш, эркин фикрлаш, ижодий изланиш тизимини яратиш каби кўникмаларни шакллантириш зарур.
Бу борада, албатта, марказга малака оширишга келган тингловчиларнинг маҳорати, фаол ёндашуви муҳим аҳамиятга эга. Бунга мунтазам изланиш, ўз фаолиятини таҳлил қилиш, қиёслаш ва уни танқидий баҳолаш, хорижий педагогик тажрибаларни ўрганиш, олинган билим ва малакани амалиётга кенг татбиқ этиш билан эришиш мумкин.
Бугун интернет тармоқларидан ҳар қандай соҳа бўйича ўз билимларини ошириш учун зарур бўлган маълумотларни топиш мумкин. Бунинг устига электрон газеталар тармоғи кучайди. Электрон почта, турли хил ижтимоий тармоқлар хат, телеграмма ёки мактуб ёзиш ўрнини эгалламоқда. Бундай ҳолат профессор-ўқитувчилар учун ўз касбий малакаларини мустақил равишда, тинмай оширишга кенг имконият яратмоқда.
Албатта, мавжуд малака ошириш соҳасини ҳам яқин келажакда масофавий ўқитиш ёки қисқа малака ошириш курсларида, яшаш жойларига яқин бўлган олий таълим масканларида, ишдан ажралмаган ҳолда янгича мезонлар асосида ривожлантиришнинг янги босқичлари жорий этилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Раҳимжон  ЮСУПОВ, 
Маъруф ШЕРОВ,
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази тингловчилари.