Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Япониялик фотосуратчи Жин Акинони Самарқанд нимаси билан мафтун этганди

Самарқанд шаҳрида япониялик фотосуратчи Жин Акинонинг «Лаҳзада муҳрланган ўзбек анъанаси» фотоальбоми тақдимоти бўлиб ўтди.

Унинг шахсий қарашлари, ўткир нигоҳи, ҳаётий фалсафаси, ўзбек анъанавий архитектурасига муносабати туширган суратларида акс этган.


- Самарқанд Ўзбекистон бўйлаб суратга олиш ишларини бошлаган биринчи шаҳримдир, - дейди Жин Акино. – «Лаҳзада муҳрланган ўзбек анъанаси» фотокитобимда юртингизда амалга оширган ижодий ишларим, ўзбек миллатининг ўзига хослиги, айниқса, Самарқанднинг тарихий обидалари, архитектураси ва 10 йиллик меҳнатим маҳсули жой олган.


Жин Акино ижоди асосан Буюк Ипак йўлида жойлашган мамлакатлар архитектураси ва маданияти билан боғлиқ. Унинг суратларини кузатар экансиз, сураткашнинг одамлар томонидан кўз илғамаган табиат чиройини, ҳайвонлар ҳолатини, инсонлар табассумини муҳрлаганлигига гувоҳ бўласиз. 2007 йилда унинг “Самарқанднинг меъморий гўзаллигига саёҳат” кўргазмаси Самарқанд ва Токиода бир вақтда намойиш этилди. International Photography Awards (АҚШ), La Prix de la Photographie de Paris (Франция) каби кўплаб халқаро танловлар совриндори.