Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яхшилик қилинг, яхшилар!

20 март куни Жомбой тумани Деҳқонобод маҳалласи ҳудудида бир қизни машина уриб кетган.

У тезлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Айни пайтда жонлантириш бўлимида.

Бўйи 160 см. атрофида, ёши тахминан 20 ларда. Ранги оқ, сочлари қора. Жағи синган, ўзининг кимлигини, қаердан эканлигини айтиб беролмаяпти. Қиз сунъий овқатлантирилмоқда.

Ким бу қиз ҳақида маълумотга эга бўлса, қуйидаги рақамларга боғланишини сўраймиз:

+998664752226;  +998664751644