Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яхшини ёмондан қандай фарқлаш мумкин?

«Одам оласи ичида», деган мақол бор. Дарҳақиқат, кишининг кўринишига қараб яхши ёки ёмонлигига баҳо бериб бўлмайди.

Олимлар эса аллақачон бунинг фотороботини яратишган. Руҳшунослар сиз қанақа одамга дуч келганингизни хатосиз англаш усулини ўйлаб топишган. Бунинг учун суҳбатдошингиз билан бошқа бирор киши ҳақида гаплашсангиз кифоя. Яхши одам гап бораётган шахс ҳақида фақат яхши гапларни гапиради. Ичи қора одам эса тилга олинган киши ҳақида ўта ёмон гапларни сўзлайди.

Яна яхши одамнинг кўзлари самимий чақнаб, чеҳраси кулиб туради, ҳазил-мутойиба билан гапиради. Ёвуз одам эса ўқрайиб, гапларидан нафрат, пичинг ҳиди келиб туради. Ким ҳақида сўз бормасин, унинг шаънига фақат ёмон гапларни айтади, деб ҳикоя қилади «Мир новостей» ҳафтаномаси.

Тайёрловчи Т.МУРОД.