Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ерга чигит тушди

- Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш ва оптимал муддатда ўтказишни таъминлаш мақсадида 200 дан зиёд гуруҳ тузилди, - дейди вилоят ғўза уруғчилиги бирлашмаси раиси Нурмамат Турсунов. - Ушбу гуруҳлар томонидан ерни экишга тайёрлаш, уруғлик чигит ва минерал ўғит етказиб бериш, механизатор ва бошқа ишчиларга зарур шароит яратиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Мавсум олдидан барча техника ва экиш агрегатлари сифатли таъмирланиб, кўрикдан ўтказилди.

Бу йил вилоятда ғўзанинг “Омад”, “Бухоро-102”, “Султон”, “Порлоқ-1”, “С-8286” сингари эртапишар, серҳосил ва истиқболли навлари экилмоқда.
Семинар давомида иштирокчилар дала четларига тут ва бошқа дарахт кўчатлари ўтқазиш, лимон кўчатлари етиштириш, парранда, балиқ ва қуён парваришлаш бўйича ҳам тажриба алмашди. Шунингдек, Нарпай туманида жорий мавсумда фойдаланилаётган замонавий чигит экиш сеялкаларининг имкониятлари ва иш унуми билан танишди, экиш сифатини кўздан кечирди. 
Семинарда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди.

Абдурасул АШУРОВ.