Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёдгор Саъдиев армияда кечган даврларини сўзлаб берди: Фарруҳ Зокиров дўстим бўлганлиги учун икки марта ҳарбий қисмимизга келган

Халқимизнинг севимли санъаткори Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев "Ватанпарвар" нашрига армияда кечган аскарлик даври ҳақида сўзлаб берди:

"Мен Москвада хизматда бўлганман. У пайтлари ўзбек йигитларининг аксарияти қурилиш батальонларида хизмат қилишарди. Хизмат пайтим санъаткорлигимдан воқиф бўлганларидан кейин мени ҳарбий қисм клуб бошлиғи қилиб қўйишган. У ерда турли маданий тадбирларни уюштириб, мусофирликда юрган аскарларнинг руҳини кўтаришга ҳаракат қилганман. У вақтда «Ялла» гуруҳи энг машҳур, ўн бешта мамлакат бўйича гастроллардан бўшамас эди. Фарруҳ Зокиров дўстим бўлганлиги учун икки марта ҳарбий қисмимизга келган. Юртини, ота-онасини соғиниб юрган аскарлар учун бу катта совға бўлган эди. Лекин мен омадли аскар бўлганман. Яъни яхши хизматим туфайли 3 йил эмас 9 ой хизматдан кейин жавоб беришган. Театрда ижро этадиган ролим бор эди, шошилинч ортга қайтганман. Мустақил Ўзбекистон армиясига, албатта, ҳавас билан қараймиз. Ўз юртида, ўз ҳудудини ҳимоя қилаётган йигитларга ҳозир ҳарбий қисмларда жуда яхши шароитлар яратилган. Ҳеч ким камситмайди, бир йилнинг ичида ҳарбий соҳа бўйича етарлича билимга эга бўлиб қайтишади. Бизга у пайтларда ҳарбий билимлар берилмасди. Ёшлар бугунги куннинг қадрига етиши керак".