Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёш дзюдочилар беллашди

Спортнинг якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида дзюдо бўйича вилоят чемпионати ўтказилди.

2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада Самарқанд шаҳри, Тайлоқ, Оқдарё, Нуробод, Паст Дарғом ва Иштихон туманларидан 250 нафар дзюдочи 9 та вазн тоифасида беллашди.

Мусобақа натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида Самарқанд шаҳри биринчи ўринни қўлга киритди. Тайлоқ тумани иккинчи, Паст Дарғом тумани учинчи ўринга эга бўлди.