Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёш лейтенантлар фахрий генералларни қутлади

Самарқанд шаҳридаги 13060-сонли ҳарбий қисмда Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида фидокорона хизмат қилган фахрий зобитларга эҳтиром кўрсатилди.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирга юртимизнинг турли ҳарбий қисмларида хизмат қилган 100 нафардан зиёд генерал, полковник ва подполковниклар таклиф этилди. Дастлаб Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник О.Саидов бугун Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, Ватанимизда тинчлик, осойишталикни таъминлашда фахрий ҳарбийларнинг мудофаа борасидаги тажрибалари ёш аскар ва зобитларга ибрат эканини таъкидлади. Сўнгра уларга эсталик ва қимматбаҳо совғалар топширди.

Тадбир ҳарбий оркестрнинг тинчлик, Ватан ва ҳарбийларни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари билан давом этди.