Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Ёш мусаввирлар божхоначилар ишини расмларда акс эттирди

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд вилоят божхона бошқармасида хизмат олиб бораётган божхона ходимларининг фарзандлари ўртасида “Менинг отам божхоначи” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди.

Ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш, уларни Ватанга муносиб фарзанд бўлиб етишишларига кўмаклашиш ҳамда тинчликни қадрига етиб, уларда ҳарбийлик касбига меҳр уйғотиш мақсадида ташкил этилган кўрик-танловда 1-8 синфларда таълим олаётган ўқувчилар иштирок этди. Ёш мусаввирлар томонидан чизилган суратларда Ўзбекистон Республикаси чегаралари, давлат герби, божхона ходими қиёфаси, божхоначиларнинг божхона кўригини амалга ошириш жараёни, кичик инспектор-кинологлар фаолияти акс эттирилган.

Эътиборлиси, божхоначилар кўрик-танлов ғолиблари таълим олаётган мактабларга ташриф буюрди ва уларга вилоят божхона бошқармасининг эсдалик совғаларини топширди. Шу билан бирга ана шундай иқтидорли ўқувчи-ёшларни тарбиялаётган мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларига бошқарманинг “Ташаккурнома”си берилди.

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.