Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёш қизни Туркияга жўнатаётган қўшмачи аёл қўлга олинди

Тошкент халқаро аэропортида 20 яшар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатаётган қўшмачи аёл ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 1982 йилда туғилган фуқаро Н.Х. Туркия Республикасида яшовчи “Кадир” исмли таниши билан олдиндан тил бириктириб, 1999 йилда туғилган фуқаро Н.А.ни Туркия Республикасига фоҳишалик қилиш учун Тошкент халқаро аэропортида “Тошкент-Истанбул” авиайўналиши орқали жўнатаётган вақтида ушланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.