Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёшлар божхона соҳасида ишлашга қизиқадими?

Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида талаба-ёшлар ҳамда божхоначилар иштирокида ташкил этилган тадбирда шу каби саволларга жавоб изланди.

Унда вилоят божхона бошқармаси ходимлари божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, божхона расмийлаштирувида тадбиркорлик субъектларига яратилган шарт-шароитлар, соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёш кадрларни билим савиясини ошириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Самарқанд давлат университетининг тарих ва юридик факультетлари талабалари божхона органларига ишга кириш тартиби, божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш нормалари ҳақида сўрашди. Бу ҳақда соҳа ходимлари аниқ ва тушунарли тарзда жавоб қайтарди.

Тадбир якунида божхона ходимлари вилоят ахборот-кутубхона маркази фондига божхона хизмати ва шу соҳада кўп йиллар ишлаган касб эгалари фаолияти билан боғлиқ китоблар совға қилишди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.